Maht 640 lehekülgi
Ака-ука Карамазовлар
Raamatust
Фёдор Достоевский «Ака-ука Карамазовлар» романини азоб, оғриниш, чексиз дилгирлик ва қўққисдан бостириб келиши мум кин бўлган қандайдир қисмат оловларидан таҳликада ёзган. У доим шундай ёзган, чунки шундай яшаган. У ўзини азоблар ичида кўпроқ яхши кўрган, ўзини азобларда тобланаётгани учун ҳам нимагадир арзитган, эҳтимол. Роман 1878 – 1880 йилларда қоғозга туширилган. Бутун асар давомида муаллиф уста дорбоздек мангуликка тортилган икки дор устида у ёқдан бу ёққа ошиб ўйин ўйнайди: дин – динсизлик, ихлос – даҳрийлик, ҳақ – ҳақсизлик, жиддият – масхарабозлик, ота – ўғил, шараф – топталиш… Адабиётшунос лар фикрича, асар ҳақиқатда 60 – 70-йиллар «рус ҳаёти қомуси» – реформадан кейинги оғир, доғули, алаҳлаётган Россиянинг туриш-турмуши. Барча ижтимоий қатламлар – айниган зодагон лару юксак «маданият» соҳибларидан тортиб йўқсил мужиклар гача; турли жамиятлару янги суд тизимигача; авлодлар ўртаси даги қадриятлардан душманлик кайфиятигача ифода этади… Достоевский мана шу талотўп ичида инсонни излайди: йўлдан озган, аммо қайта нажот йўлини топган Инсонни! Ҳар ким Худо томонидан юклаган вазифани адо этиши керак. Йўқса, бахт ато этилмас… Романнинг бахтиёр ва тантанавор оҳангларда якун топади.