Maht 760 lehekülgi
Сарвари олам. Ҳазрати Муҳаммад
Raamatust
Шоир ва таржимон Олимжон Бўриев 35 алоҳида назмий (ҳамда таржима) китоби муаллифидир. У Ўзбекистон мустақилликка эришгач ўзбек халқи учун янги мавзу Ислом маърифатини тараннум этувчи ўндан ортиқ китоблар ёзди ва таржима қилди. Жумладан, ҳазрати Низомий Ганжавий ва ҳазрати Хусрав Деҳлавийнинг «Хамса» асарлари, Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг «Ҳафт авранг» китобини туркий-ўзбек тилига таржима қилган, Хожа Ҳофиз Шерозий, Камол Хўжандий ва Абдураҳмон Жомийнинг ғазал девонлари ҳамда юзга яқин форс мумтоз шо- ирлари шеърларини тилимизгаўгириб, «ЭронуТурон назмул-жавоҳири» баёзига тартиб берган ижодкор. Шунингдек, у «Амир Темур», «Жалолиддин жасорати» шеърий романлари, «Шоҳнома» эпопеяси, «Аҳмад Фарғоний», «Замахшарийнома», «Маънавият гултожи», «Маснавийи нур», «Қуръоннома», «Икки аср ижоди» куллиёти ва бошқа китоблар муаллифидир.Бугунда шоир чорак аср мобайнида ёзган ва таржима қилган исломий қадриятлар ёруғлик юзини кўрди. Унинг ватан тарихига оид «Шоҳнома» эпопеяси билан бир қаторда «Қуръоннома» (Қуръоннинг назмий таржимаси), «Маснавийи нур» Қуръони каримнинг мухтасар назмий тафсири тўла нашр этилиб, катта шов-шувларга сабаб бўлди. Шоирнинг «Тафсири манзум» асари икки юз йигирма минг мисрадан иборатулкан манзумадир.Шоир йигирма йилдан ортиқ ижодий изланиш билан тарих саҳнасига муҳрлаган муҳташам эпопеяси: «Сарвари олам ҳаёти тарихи» асл манбалардан унумли фойдаланилган ҳолда пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг ота-боболари, «Фил воқеалари»дан тортиб, болаликлари, ёшликлари, камолот даврлари, уйланишлари, рисолат келгани, мушриклар билан муросалари ва динга даъватлари, Мадинага ҳижратлари, кўрган азиятлари ва шодликлари, Ислом фатҳи ҳамда олий инсоний фазилатлари меҳр ва муҳаббат билан назмий ифода этилган.
Žanrid ja sildid
Jätke arvustus