Maht 384 leheküljed
Денгизга отилган аёл
Raamatust
Аёлларнинг маҳзун қисматига кўпинча уларга яқин эркаклар са бабчи бўлиб қолади. Баъзан билиб, баъзан билмай… Турк ёзувчиси Ўрхон Камол қаламига мансуб – турмуш ўртоғи нинг қалтис қарори сабаб умри хазон бўлган бир аёл кечмишлари ифодаланган «Денгизга отилган аёл» («El kizi») романи воқеалари китобхоннинг қалбини ларзага солади. Оддий тилда, тушунарли ба ёнда ифода этилган ушбу роман бир нафасда ўқилади. Мутолаага киришаётиб, воқеалар ривожи ёш ва маъсума келин Нозан ва эътиборли адвокат Мазҳарбейнинг бахтли турмуши асосида қурилар экан, дея фикр қилганингиз он бу оиланинг фожиали тарихи бошланади. Эри томонидан кўчага ҳайдалган аёл балоларнинг турли кўйида сарсон ва саросар кезади. Асар мутолааси ўқувчи учун қайғули, бироқ муҳим ва керакли ҳам… Она ва боланинг жуда-жуда кеч юз берган учрашуви, фарзанди шаънини асраб қолиш учун имкони ва илкида бори – жонини фидо қилган бахтиқаро она қисмати дилингизни ўртамай қўймайди. Асарнинг охирги саҳифаси остидаги «Тамом» ёзувига кўзингиз тушар экан, чуқур тин оласиз, бир аёлнинг топталган умри учун алам ва ачинишга қоришиқ ҳисларни туясиз, кўз ёшларингиз бўғзингизни куйдиради. Айни дамда тафаккур қиласиз… Ва қиз болага ўз шаъни ни ҳимоя қилиш, ҳақ-ҳуқуқларини таниш, иродали бўлиш даража сида таълим ҳамда тарбия бериш ҳар бир давр учун долзарб масала бўлиб қолажагига амин бўласиз.
Žanrid ja sildid
Jätke arvustus