Loe raamatut: «ЁЗУВЧИ АБДУЖАЛОЛ РАҲИМ ҚАЛАМИГА МАНСУБ «АБУ АЛИ ИБН СИНО»»
ЁЗУВЧИ АБДУЖАЛОЛ РАҲИМ ҚАЛАМИГА МАНСУБ “АБУ АЛИ ИБН СИНО” РОМАНИНИНГ ИККИНЧИ КИТОБИ ҚЎЛЁЗМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ ЎЙЛАРИМ
Тарихий йўналишда ижод қилиш қаламкашдан ҳамиша алоҳида масъулият ва тайёргарлик талаб қилади. Чунки ижодкор тасвир объектининг замондан узоқлигидан ташқари, табиат тасвири, персонажлар тили, макон ва замон ифодаси, маиший материаллар ҳаққонийлиги сингари бир қатор қўшимча ифодавий машаққатлар олдида қолади. Лекин тарихий мавзунинг алоҳида бир оҳанрабоси борки, барча қийинчиликларга қарамай, санъаткорни ўзига чорлаб, жалб қилиб тураверади. Негаки, тарихнинг таркибида ҳамиша бугун, ҳаттоки, эрта ҳам бўлади. Ёзувчи айни шу жиҳатлар учун тарихни тасвирлашга қўл уради.
Абдужалол учун Ибн Сино шахсияти ўзида ҳам бугун ва ҳам эртани уйғунлаштирган ана шундай тарихий сиймо сифатида кўпдан буён эътиборини тортиб келаётганидан хабарим бор. Лекин ёзувчининг журъат билан бу қадар масъулиятли ишга қўл ура олишига, рости унчалик ишонмаган эдим. Бултур битказган “Табиб” романи хато қилганимни, А. Раҳим мен ўйлагандан кўра журъатли ва қобилиятли ижодкор эканини кўрсатганди. Бултурги қўлёзмани ўқиш асносида ҳали Абдужалолнинг бу борада айтадиган анчагина гапи борлигини сезгандим-у, лекин ибн Сино тўғрисида иккинчи китобга ҳам қўл уради, деб ўйламагандим. Ёзувчилар уюшмаси наср кенгаши менга жўнатган қўлёзма билан танишгач билдимки, бу сафар ҳам хато қилибман ва ёзувчи бултурги битигини дилогияга айлантириб улгурибди.
Энди бу жўнда бирор нарса дейиш тугул ўйлашга ҳам қўрқиб турибман. Балки Абдужалол романини трилогия ёки тетралогияга айлантирар ёки аллақачон бунга киришгандиру ўзининг оғир-босиқ феълига яраша биз ўқирманларга шошилмай, битта-битта кўрсатаётгандир. Лекин бадиий объект пенталогияга ҳам тортиши аниқ. Ибн Синодай юртдошимиз бўлгани ҳолда ҳалигача у ҳақда қаторлаштириб роман, қисса, драмалар яратилмагани айб аслида.
Tasuta katkend on lõppenud.